Валюта курси даражасининг ҳаракатига нима таъсир кўрсатади?
1. Аниқ бир маълумотларнинг чиқишини кутиш каби уларнинг бевосита чиқиши ҳам. "Маълумотлар" деганда савдо қилинаётган валюта миллий валюта бўлиб ҳисобланган мамлакатларнинг иқтисодий индикаторларини нашр этиш, уларда фоиз ставкаларининг ўзгариши тўғрисидаги янгиликлар, иқтисодий вазиятларнинг шарҳи ва валюталар бозорига таъсир кўрсатадиган бошқа муҳим воқеалар тушунилади.
Воқеа содир бўлиши олдидаги вақт ва унинг кейин содир бўлиши вақти валюта курси даражасининг ҳаракатига катта таъсир кўрсатади. Баъзан валюта курслари ҳаракатига айнан нима катта таъсир кўрсатишини айтиш анча қийин бўлади - воқеани кутишми ёки воқеанинг бошланишими, бироқ агар воқеа анча жиддий бўлса, у ҳолда у доим валюта курсларининг катта ҳаракатларига олиб келади, булар узоқ вақт давом этиши мумкин.
Бўладиган воқеанинг ёки чиқаётган янгиликнинг ватқи олдиндан нашр қилинади. Шунингдек, иқтисодий воқеаларнинг тақвимлари ҳам борки, уларда у ёки бу давлатда юз бериши мумкин бўлган энг муҳим воқеалар вақти ва санасини кўрсатган ҳолда мунтазам чоп этиб борилади. Воқеа чиқишидан олдин таҳлилий прогнозлар чоп этилиб, унда бу воқеалар валюталарнинг аниқ курсининг бундан кейинги ҳаракатига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида тахминлар келтирилади. Шунинг учун воқеа содир бўлишидан олдин таҳлилий прогнозда кўрсатилган йўналишда курс ўзгара бошлайди ва кўпинча янгиликлар нашр этилгандан сўнг (агар улар кутилаётганга мос келса) валюта курсининг ҳаракати қарама-қарши йўналишда кетади. Бу ҳолат воқеани ёки янгиликни кутиш пайтида очилган позициянинг ёпилиши (улар бўйича фойда олининиши) сабабли юз беради.
2. Фонд фаолияти (инвестиция, пенсия, суғурта жамғармалари) валюта курсларининг узоқ муддатли ҳаракатига таъсир кўрсатиш бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Фонд фаолиятига турли хил воқеаларга инвестицияларни амалга ошириш киради. Улар ўзида улкан капиталга эга бўлгани туфайли валюталар курсини маълум бир йўналишда йўналтириши мумкин. Фондларда капитални бошқариш фонд менеджерлари томонидан амалга оширилади.
Барча менеджерларда ўз иш услуби бор, шунинг учун менежер очган позиция қисқа муддатли, ўртача муддатли ёки узоқ муддатли бўлиши мумкин. Позицияларни очиш бўйича қарорни улар молия бозорини жиддий таҳлил (фундаментал, техник ва бошқалар) қилганларидан сўнггина қабул қилинади. Фонд менеджерлари воқеалар, индекслар, янгиликларнинг оқибатларини олдиндан кўра билишлари йўли билан ўзлари учун керакли йўналишда позицияларни очиб, биринчи бўлишга ўйнашади. Бозор қандай бўлмасин, уни таҳлил қилиш 100% аниқ натижа бера олмайди, аммо катта капитал ва савдо қилишнинг ишлаб чиқилган тизимига эга бўлган ҳолда фондлар ишни бошлаб беришлари, тузатиш киритишлари ва энг кучли трендларни кучайтиришлари мумкин.
3. Экспорт ва импортга ишловчи компаниялар Форекс бозорида соф фойдаланувчилар сифатида иштирок этиб, уларнинг фаолияти валюта курси дражаларининг ҳаракатига таъсир кўрсатади. Бу ҳолат экспортчиларнинг чет эл валютаси сотишга ва импортчиларнинг уларни сотиб олишга доимий равишда қизиқишлари билан боғлиқ. Экспорт ва импорт каби операциялар билан шуғулланувчи обрўли фирмаларда таҳлилчиларнинг алоҳида бўлишлари бор бўлиб, уларнинг вазифаси чет эл валютасини компания учун фойдали нархларда бундан кейин кейин сотиб олиш ёки сотиш учун валюталар курсини прогнозлаш ҳисобланади.
Экспортчилар ва импортчиларга шунингдек валюта хавфларини хеджлаш нуқтаи назаридан трендларни кузатиб бориш жуда муҳимдир. Келажакдагига қарама-қарши бўлган битимни очишда хавфнинг бу тури минималлаштирилади. Экспортчилар ва импортчиларнинг бозорга кўрсатадиган таъсири қисқа муддатли ва уларнинг операциялари валюта бозорининг умумий ҳажмларига нисбатан жуда кам аҳамиятли бўлган сабабли глобал трендлар яратмайди.
4. Сиёсий арбобларнинг учрашувларда, пресс-конференцияларда, саммитларда маърузалар билан чиқишларида айтилган фикрлари валюта курси даражасининг ҳаракатига кучли таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай фикрларнинг таъсир кучини иқтисодий индикаторларнинг таъсир кучи билан таққослаш мумкин.
Кўпчилик ҳолларда бундай чиқишларнинг вақти ва санаси олдиндан маълум бўлади. Маърузалар нашр этилишидан олдин улар бозордаги вазиятга келажакда қандай таъсир бўлиши тўғрисида прогнозлар пайдо бўлади. Аммо баъзида айтилган фикрлар бозр учун тасодифий бўлиб қолади ва бундай фикрлардан сўнг бозорда валюта курси даражасининг кучли, кўпинча олдиндан билиб бўлмайдиган ҳаракатлари бошланади. Агар айтилган фикрлар узоқ муддатли оқибатлар тўғрисида гап борса (фоиз ставкаларининг ўзгариши, давлат бюджетини шакллантириш ва ҳ.к.), у ҳолда улар узоқ муддатли трендни уюштиришлари мумкин.
Курс критик даражада турган пайтларда чиқишларда айтилган фикрлар марказий банкларнинг интервенциясини юзага келтириши мумкин. Бу воқеа бозорга жуда кучли таъсир кўрсатиши мумкин. Бир неча минут ичидаёқ валюта курси интервенция йўналиши томонига бир неча юзлаб пункт ўтиши мумкин.
5. Бозорга давлат томонидан таъсир кўрсатиши марказий банклар ёрдамида амалга оширилади. Бирор давлатнинг Марказий банки валюталар алмашуви операциясида (чет эл валютасини сотиб олиш ва сотишда) тўла аралашмаганда мамлакатнинг ички валютаси "эркин сузиш" деб аталувчи ҳолатда бўлади. Бироқ бундай ҳолат жуда камдан-кам бўлади. Бундай курсга эга мамлакатлар базида валюталар билан операциялар ўтказиш билан курсга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.
Истеъмолни ошириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга манфаатдор бўлган давлатлар валюта курсларини тартибга солиш билан шуғулланишади. Кўпинча улар билвосита ва бевосита тартибга солишдан фойдаланадилар. Билвосита тартибга солиш инфляция даражасини, айланишда бўлган пул миқдори ва ҳ.к.ларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бевосита тартибга солишга дисконт сиёсат ва валюталар бозорида валюта интервенцияси тегишлидир. Валюталар интервенцияси халқаро бозорлардан катта ҳажмдаги валютани кескин ташлаш ва олиб кўйиш билан боғлиқдир. Марказий банк валюталар бозорига тўғридан-тўғри чиқмасдан, балки тижорат банклари орқали чиқади. Ҳажмлар миллиардлаб долларни ташкил этади, шу сабабга кўра инвестициялар валюта курси даражасининг ҳаракатига катта таъсир кўрсатади. Баъзида турли мамлакатларнинг марказий банклари валюталар бозорида биргаликда интервенциялар ўтказишади.