empty
 
 
Платформаларни солиштириш: МТ4 ёки МТ5

MT4 va MT5: Forex savdo platformalarini taqqoslash

MetaTrader савдо тизими бугунги кунда трейдинг соҳасида энг оммабоп ҳисобланади. ИнстаФорекс мижозлари Форексдаги трейдингни замонавий MetaTrader 4 (MT4) ва MetaTrader 5 (MT5) платформаларида олиб борадилар, улар бепул тақдим этилади. Иккала платформа MetaQuotes софтвер компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

MetaTrader савдо платформалари трейдерга турли хил вақт интервалларида савдони олиб боришга, ордерларнинг ҳар хил турларини қўллашга, техник таҳлилни ўтказишга, маслаҳатчилари ва индикаторларни тестдан ўтказиш ва ишлатишга, ўз савдо ҳисоб-варақларини назорат қилиш ва трейдингни дунёнинг истаган нуқтасида суткасига 24 соат, ҳафтасига 5 кун олиб боришга имкон беради.

MT4 савдо платформаси 2005 йилда чиқарилган эди. 2010 йилда чиқарилган MT5 ўзига хос ворис ва MT4нинг яхшиланган версияси ҳисобланади. Агар Сиз қайси платформада савдо қилиш бўйича бир қарорга келмаган бўлсангиз, қуйида Сизнинг эътиборингизга уларнинг ҳар бири тўғрисида танлашга ёрдам берувчи қисқача маълумот келтирилган.

Платформа MT4
Оддий интерфейс - бу мазкур савдо платформасини Форекс трейдерлар орасида оммабоп қилувчи нарса.
Барча турдаги савдо усулларини қўллаб-қувватлайди - хеджирлаш ва LIFO.
Трейдердерга 2 та бозор ордерлари, 4 та кечиктирилган ордерлар, 2 та бажариш режими, 2 та стоп-ордер ва трейлинг-стопни буйруқларини юборишга имкон беради.
Кўптиллик: бутун дунёдан фойдаланувчилар MT4 платформаси ва уннинг маълумотларидан ўз она тилларида фойдаланишлари мумкин.
Диаграммаларни қуриш имконияти: ранг ва стилларни таҳрирлаш мумкин, аввалдан ўрнатилган шаблонларни юклаш, керак бўлмаган функцияларни йўқ қилиш мумкин.Бунинг ҳаммаси диаграммаларини ўқишни соддалаштиради.
Трейдерлар ўртасида МТ4нинг кенг оммавийлиги сабабли, мазкур платформада савдо қилишга тааллуқли бўлган кўп миқдордаги маълумотларни, китоблар ва мисолларни топишингиз мумкин. Бундан ташқари, платформа MQL4 тилида ёзилган индикаторлар, скриптлар ва маслаҳатчилар, плагинлар ва дастурларни ишлаб чиқарувчиларининг жуда катта ҳамжамиятига эга.
MT5га нисбатан компьютерга камроқ тизим талабларига эга, камроқ оператив хотирани эгаллайди.
Иқтисодий янгиликлар тасмаси онлайн режимида мавжуд.
Платформа MT5
Графиклар ва таймфреймларнинг турли хиллиги. Мазкур платформа 21 та таймфреймни тақли этади, MT4 эса - фақат 9 та таймфрейм.
Трейдер MT5 орқали 2 та бозор ордери, 6 та кечиктирилган ордер ва 2 та стоп-ордерни юбориши мумкин.
Ўрнатилган ёрлиқли иқтисодий календарь.
Қўшимча техник индикаторлар (38) ва график объетлар (44).
Катта миқдордаги бозорга киришни тақдим этади, улар орасида шунингдек фонд бозорлари.
MT5 процессорларнинг 64-битли архитектурасини қўллаб-қувватлаш ҳисобига кенгайтирилган ишлаб чиқарувчанликка эга.
Бундан ташқари, трейдер экспертларни оптималлаштиришни процессорни барча ядроларига паралеллаштиришни қўллаб-қувватлаш ва ҳисоблашлар булути ҳисобига кўпмарта тезлаштириши мумкин. Бироқ бу хизмат пулли.
Трейдерлар хабарлар билан алмашинишлари ва уларга файлларни бириктиришлари мумкин.
MQL4 тилидан фойдаланган ҳолда билан кодланган тизимлар MQL5 ёки MT5 билан мос келмайди.

Қайси терминални танлаш керак?

Ишончлилик, самарали ишлаш ва терминалнинг иқтисодий мақсадга мувофиқилигига асосланган ҳолда ИнстаФорекс трейдерларининг 98%и ишлаш учун MT4ни танлайдилар. Бундан ташқари, компанияснинг оммабоп сервислари, жумладан бонуслар, ForexCopy ва ПАММ-тизими трейдерлар учун фақат ушбу платформада мумкин.

Терминални танлаш трейдингдаги Сизнинг хоҳишларингизга боғлиқ. MetaTrader 4 мумтоз ҳисобланади. У ҳар бир трейдерга қулай, функцияларнинг кенг спектрига эга ва савдони истаган услубда олиб боришга имкон беради. Лекин Сиз инновациялар тарафдори бўлсангиз ва MetaTrader 5 савдо терминалидан ишда фойдаланишни синаб кўришни хоҳласангиз, ИнстаФорекс компанияси бу имкониятни ҳам тақдим этади.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback