empty
 
 

Форексда кун ичидаги савдо (дейтрейдинг) бир кун мобайнида битта ёки бир нечта битимни амалга оширишдан иборат. Одатда, битимни очиш ва ёпиш ўртасидаги вақт оралиқлари бир неча дақиқадан бир неча соатни ташкил этади.

Кун ичидаги савдо савдо валюта бозорида жуда фаол ўринни эгаллаган трейдерлар ўртасида айниқса оммабоп бўлди. Асосан булар, Форексда ҳар куни ишлаётган трейдерлардир.

Дейтрейдингнинг айрим мураккабликларига қарамай савд қилишнинг мазкур тури янги ишга кирганлар орасида ҳам, тажрибали трейдерлар ўртасида ҳам жуда кенг тарқалган. Кун ичида олиб бориладиган савдо энг кам маблағдан фойдаланган ҳолда максимал қисқа вақт оралиғида фойда олиш имконияти билан ўзига жалб қилади.

Кун ичида олиб бориладиган савдода ижобий натижага эришиш учун учун Форексда нархларнинг ҳаракатланишига нисбатан тўғри башорат қилиш муҳимдир, чунки жуда кўп ташқи омиллар валюта бозорининг юқори даражада ўзгарувчанлигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун кун ичидаги савдо муваффақиятли бўлиши учун бозордаги вазиятни диққат билан кузатиш, далилларни таққослаш ва у ёки бу валютанинг нархи ўзгаришига нисбатан хулосалар чиқариш ҳамда бунда битимларнинг очилишида ва ёпилишида кириш ва чиқиш нуқталарини ўз вақтида топиш учун яхши таъсирланиш кучига эга бўлиш зарур. Техник таҳлил бўйича чуқур билимларни сабр ва кузатувчанлик билан бирга қўшиб, трейдер нисбатан камроқ даражадаги хатар билан яхшигина фойда олиш имкониятига эга бўлади.

Дейтрейдинг учун бир неча стратегия мавжуд. Улардан энг кўп тарқалгани скальпинг-тизими ҳисобланиб, у бир кун мобайнида бир неча позицияларни тез очилишини ва ёпилишини назарда тутади. Трейдер қисқа вақт оралиғида кўп сондаги муваффақиятли якунланган битимлар ҳисобига даромад олиб, фойданинг атиги бир неча пунктига эришганда битимларни ёпади.

Яна бир оммабоп стратегия янгиликлар билан савдо қилиш ҳисобланади. Ўзи учун янгиликлар билан савдо қилишни танлаб олган трейдерлар валюта бозоридаги воқеаларни доимий равишда кузатиб боришади. Турли хил вазиятларда валюталарнинг ҳолатини таҳлил қилишади ва таққослашади. Одатда, янгиликлар билан савдо қилиш бозорнинг ривожланишини узоқ вақт ўрганишни ва мос равишда савдо қилишнинг маълум тажрибасини тўпланишини талаб этади.

Шунингдек, қайтишларда савдо қилиш тизими ҳам мавжуд, бунда бозорнинг фаоллиги кичик бўлганда позициялар трендга қарши очилади.

Кун ичидаги савдо ўз ичида энг самарали савдо воситаларини ва трейдингга энг кўп бўш вақтини бағишлашга тайёрлигини мужассамлаштирувчи тўғри тартибга солинган савдо стратегиясида юқори даромад манбаи бўлиши мумкин.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback