empty
 
 
Учта бир хил қарға (доджи санба гарасу)

"Учта бир хил қарға" модели айиқли бурилиш моделини ифода этади. Бу бошқа бир модель - "Учта қора қарға"нинг алоҳида туридир. Улар бир-биридан шу билан фарқ қиладики, иккинчи ва учинчи қора кунлар аввалги куннинг ёпилиш нархи даражасида очилади. Унча катта бўлмаган узилиш бўлиши мумин, лекин у арзимаган даражада кичик бўлади.

Моделни қандай қилиб таниб олиш мумкин?

1. Агар диққат билан қаралса, шуни сезиш мумкинки, бунда учта узун қора кун пастга тушувчи "зинапоя"ни шакллантиради.
2. Истаган куннинг очилиш нархи мажбурий равишда аввалги савдоларнинг ёпили нархига тенглаштирилган.

Моделнинг психологияси ва ривожланиш сценарийси

Модель таҳликали сотувларнининг мавжудлиги тўғрисида далолат беради. Натижада нархнинг пасайтирувчи босими кучаяди. Истаган савдо кунларнинг ёпилиш нархи келгуси куннинг очилиш нархи учун даражани шакллантиради. "Учта бир хил қарға" — харидорларнинг жиддий сусайишини ўзига хос белгисидир.

Моделнинг мослашувчанлиги

Мазкур модель мослашувчанликка мойил эмас, чунки у "Учта қора қарға" моделининг хусусий ҳоли ҳисобланади.

Ўхшаш моделлар

"Учта бир хил қарға" модели — бу "Учта қора қарға" моделининг бошқа туридир.

Учта бир хил қарға (доджи санба гарасу)

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback