empty
 
 

Форексда ишлашда инвестор ўз капиталини кўпайтириши мумкин, лекин шу билан бирга бор фойдасинигина эмас, балки ўзи киритадиган пулларни ҳам йўқотиб қўйиш хавфи бўлади. Айнан ўртача кутилаётган даромадлиликдан четлашиш инвесторнинг молия бозорида хавфини белгилаб беради.

Бундай четлашиш юқори фойда ҳам, зарар ҳам келтириши мумкин.

Молиявий хавфларни бошқариш муваффақиятли савдо қилишнинг кафолати ҳисобланмайди, аммо унинг жиддий қисмини ташкил этади. Ҳар бир валюта операциясида хавф мавжуд бўлади, шунинг учун уларни умумий бошқариш услубларининг қўлланилиши имкониятли зарарни камайтиради:

  1. 1. Стоп - ордерларни қўйиш;
  2. 2. Капиталнинг фақат бир қисмини инвестиция қилиш;
  3. 3. Тренд бўйича савдо;
  4. 4. Ҳисларни бошқариш.

Хавфларни бошқариш усуллари позициялар очилгандан сўнг фойдаланилади. Хавфларни бошқаришнинг асосий услублари йўқотишларни чекловчи ордерларни қўйишдир.

Stop-loss (сўзма-сўз йўқотишларни тўхтатиш) – трейдер учун вазият нотўғри бўлиб қолганда бозордан чиқиш нуқтаси. Позицияни очишда ўзини ортиқча зарарлардан эҳтиётлаш учун stop-lossни қўйиш керак.

Стоп сигналларнинг бир неча хил турлари мавжуд:


  • Дастлабки стоп-сигнал. Трейдер йўқотишга тайёр бўлган фоиз ёки депозит миқдори аниқланади. Нарх позицияга қарши ҳаракатланганда ва у трейдер белгилаган даражага етганда позиция зарар билан ёпилади.
  • "Сузувчи" стоп-сигнал. Нарх позиция йўналишида ҳаракатланганда стоп-сигнал унинг орқасидан трейдер ўрнатган нисбатда қўйилади. Йўналиш ўзгартирилган ҳолатда нарх бу сигналга етиб олади ва трейдер бозордан чиқади, аммо имконият билан, ҳатто фойда билан чиқади (нархнинг ҳаракати ўзгариши қачон бошланганига боғлиқ ҳолда).
  • Фойдани олиш. Ҳисобдаги фойдани олишда позиция ёпилади.
  • Вақт бўйича стоп-сигналлар. Агар маълум бир вақт оралиғида бозор керакли фоиздаги фойдани таъминлай олмаса позиция ёпилади.
Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback