empty
 
 
Савдода Д. ДиНаполи услубида Фибоначчи даражаларидан қандай фойдаланиш керак

Савдода Д. ДиНаполи услубида Фибоначчи даражаларидан қандай фойдаланиш керак

Д. ДиНаполи услубида савдо қилишда Фибоначчининг тузатиш ва кенгайтириш даражалари яхлит тизим шаклида қаралиши керак.

Қуйича Д. ДиНаполи услубида савдо қилишда Фибоначчининг даражаларидан қандай фойдаланиш учун унча катта бўлмаган тавсиф келтирилган.

Энг қулай тузатиш даражаларининг барчасидан (.236, .382, .50, .618, .764) Д. ДиНаполи фақат иккитасини – .382 ва .618 ни танлаб олди. Менинг фикримча, бундай танловнинг сабаби шундаки, бу иккита даража кириш учун фойдаланилади, бунда Сиз 61,8% ёки 76,4% даражада кирасизми ёки йўқми бунинг аҳамияти йўқ, иккала ҳолда ҳам Сизнинг ҳимоя стопларингиз тўлқин бошланишидан (ёки реакция бошланишидан) пастда/юқорида жойлашади. Сиз 1-расмда Фибоначчининг тузатиш нуқталари (Фиб-бўғинлари) қандай кўринишда бўлишини кўришингиз мумкин. Шунингдек, Д. ДиНаполининг кириш техникасини билган ҳолда бу икки даражанинг ўзи етарлидир.

1-расм. Фибоначчи фиб-бўғинлари

Кенгайиш даражалари сони ҳам унча катта эмас. Муаллиф учаласидан фойдаланади ва яна битта - супер кенгайтирилган мақсадли нуқта - унинг техникасини қўллаб савдо қиладиган тредерлар томонидан кейинроқ қўшилган эди.

1. COP – Кўтарилган мақсадли нуқта (Contracted Objective Point) = .618 В тузатувчи тўлқиннинг учидан ўлчанган А тўлқиннинг узунлиги;

2. OР - Мақсадли нуқта (Objective Point) = В тўлқин охиридан ўлчанган А 100% тўлқин узунлиги ;

3. XOP – Кенгайтирилган мақсадли нуқта (Expanded Objective Point) = 1.618 В тўлқиннинг учидан ўлчанган А тўлқиннинг узунлиги;

4. SXOP – Супер кенгайтирилган мақсадли нуқта (super expanded objective point) = 2.618 В тўлқиндан ўлчанган А тўлқиннинг узунлиги.

Айнан ана шу кенгайтирилган даражалардан фойдаланишда энг жозибали ва мантиқлиси тузатиш тўлқин узунлиги ҳам қийматга эга бўлиши ҳисобланади - барча ўлчашлар В тузатиш тўлқинининг учидан бошланади. Мазкур техника жуда ҳам мантиқли ва ақлли эканлигига мен ишонаман.

Форекс бозорига янги кирган кишилар кўпинча тўлқинларнинг кенгайишини ва орқага қайтишини ҳисоблашади, уларнинг ўрни ва вазияти ноаниқ. Ҳисоб-китобларга кўпроқ аниқлик киритиш учун Д. ДиНаполи "акс таъсир рақами" атамасини киритди, у ўзига хос Фиб-бўғинларни кўрсатади. Расмда қуйироқда акс таъсир рақамлари ва уларга мос келувчи Фибоначчи кенгайтиришлари кўрсатилган. Акс таъсир рақамлари туфайли Сиз ҳар бир кенгайиш нуқтаси нимани англатишини ва у қаердан бошланишини билиб оласиз. Шунингдек, Сиз "учрашувлар" соҳасини кўришингиз мумкин, у ерда акс таъсир сонлари турлича бўлган экспансиялар бир соҳага тушади, жуда бўлмаганда, тахминан.

Ва охирги расм Фибоначчи тузатишининг, кенгайишининг барча даражаларини ва улар кесишадиган соҳаларни намойиш қилиб, бунда қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатишнинг кучли даражаларини тақдим этади.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback